12:55 | 27.10.2019
Водилга хориждан малина кўчатлари олиб келинади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг жорий йил 6-7 май кунлари Фарғона вилоятига амалга оширган ташрифи давомида берилган топшириқлар ва ўтказилган йиғилиш баёнларида тасдиқланган аграр ва озиқ-овқат соҳаларидаги лойиҳалар ижросини таъминлаш мақсадида, вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан Фарғона туманида Водил шаҳарчаси атрофидаги 150 гектар ер майдонида, қишлоқ аҳолиси билан хамкорликда фаолият кўрсатадиган “Малиначилик” томорқа МЧЖ ташкил этиш белгиланган.
Ушбу вазифаларни ўз вақтида бажариш мақсадида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг топшириғига асосан жорий йилнинг 24-29 июнь кунлари Украина Республикасиининг Фермерлар департаменти билан йўлга қўйилган хамкорликка асосан Украина давлатига малиначилик фаолиятини, жумладан уларни етиштириш технологиялари, навлари ҳамда Водилнинг маҳаллий иқлим шароитига мослигини яқиндан ўрганиш мақсадида Фарғона вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси З.Икрамов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ хизмат сафарига ташриф буюрди.
Ишчи гуруҳни Киев шаҳри аэропортида Винница вилояти фермерлар кенгаши рахбари Белоус Татяна кутиб олди ва Винница вилоятига олиб кетди.
Винница вилоятида “FruiTtch” ва “Deko plant” корхоналари иш фаолиятини яқиндан ўрганилди. Ушбу корхоналар Ўзбекистон иқлимига тўғри келадиган “джоан джей”, “глен ди”, “октавия ремантатный” навларидаги малина кўчатларини кўпайтириб буюртмачиларга етказиб бериш билан шуғулланади.
Қўшни Житомир шахридаги малиначилик кластерида хам бўлиб 22 гектарда 2 йиллик малина кўчатлари парваришланиши билан яқиндан танишилди. Малина хосили хар бир гектардан ўртача 12-14 тн ҳосил олиниб, бир дона малина ўртача 5-6 грамм ташкил қилади.
Малина қўлда терилиб сараланганидан кейин биринчи босқичда музлатгичда +5 градусгача совутилиб, иккинчи босқичда -15 градус совуқда 3-4 кун чуқур музлатилади. Музлаган малина мевалари музлаткич хонада қадоқланиб маҳаллий ва хорижий буюртмачиларга хамда савдо нуқталарига маҳсус техникаларда юборилади.
Ташриф якунида Винница шаҳрида жойлашган “Рекорт Агро” корхонасига ташриф буюрилди. Ушбу корхона асосан картошка навларини кўпайтириш, етиштириш ва сотиш билан шуғуланар экан. Корхона фаолияти билан танишув жараёнида бизнинг иқлимга мос келадиган навлар билан қизиқилди. Украиналик мутахасисслар тажриба экин майдонларига ва фермерлар экин ерларига экилган “беллароза”, “вивианна”, “винетта” навларини бизнинг иқлимга мослигини, эрта пишар ва серхосиллиги тўғрисида тушунтириб ўтишган.
Ундан ташқари Винница шаҳрида жойлашган “Syngenta” корхонаси кунга боқар, макка, буғдой навларини кўпайтириш ва сотиш билан шуғулланадиган корхонаси мутахассислари ишчи гуруҳ аъзоларига юртимиз иқлимига мос келадиган навлар тўғрисида маълумотлар ва қўлланмалар тақдим қилишди.
Фарғона вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ишчи гуруҳи Ташриф якунида Винница шаҳрида Винница фермерлар ассоциацияси, 14 гектар майдонда малиначилик ва кўчатчилик йуналишида фаолият кўрсатадиан “FruiTtch” корхонаси раҳбари ва 51 гектар майдонда малиначилик ва кўчатчилик йуналишида фаолият кўрсатадиган “Deko plant” корхонаси рахбари билан учрашувлар ва музокаралар олиб борилди, музокаралар якунига кўра узоқ муддатли хамкорликни йўлга қўйиш юзасидан Меморандумлар имзоланди.
Бу хақда телеграмдаги Фермерлар Ахборот Маркази | Расмий канали хабар беради.