Президентимиз раислигида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича 2024 йил баҳор мавсумидаги устувор вазифалар юзасидан бўлиб ўтган йиғилишда бу борадаги ишларни кенгайтириб, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йил баҳор мавсумида туманда 1.3 миллион дона дарахт экиш вазифаси белгилаб берилди.
Шунингдек, Президентимиз томонидан “Менинг боғим” лойиҳасини ишга тушириш зарурлигини, жойларда 444 та яшил боғ ва 225 та жамоат паркларини ташкил қилишга кўрсатма берилди.
Ушбу топшириклардан келиб чиқиб Фарғона вилоят Қўштепа тумани 2-сектордаги Исмоил Жўрабек саховати ф.х даласида семинар ўтказилиб фермер хўжаликларига мурожаат етказилди.
Жумладан келгусида ҳудудларда ўтказиладиган йигилишларда фермерларга дала четларига тут, ток ва бошқа дарахтлар экилиши бўйича тарғибот ишларини олиб борилади.
Мақсадимиз — Ватанимиз ободлигига ўз ҳиссамизни кўшиш.