21:12 | 1.07.2021
МУРОЖААТНОМА
Фарғона вилояти Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашидан Фермер хўжаликлари
раҳбарларига, механизаторларга ва сувчиларга
МУРОЖААТНОМА
Азиз юртдошлар!
Кўҳна ва навқирон Фарғона халқи, ота боболаримиз азал-азалдан фидойилиги, эл-юрт ишига камарбасталиги, меҳнаткашлиги, хар қандай тупроқ ва иқлим шароитида ҳам барча қишлоқ хўжалик экинларидан юқори ҳосил етиштира олганликлари билан мамлакатимизда донг чиқариб келганлар.
Иктисодиётимизнинг асосий сохаларидан бўлмиш пахта, галла, пилла, полиз, сабзавот ва чорвачилик маҳсулотларидан мўл ва юқори сифатли ҳосил етиштириш бўйича Фарғона деҳконлари ҳамиша эл-юртга ибрат бўлиб келганликлари ҳеч кимга сир эмас.
Муҳтарам Президентимиз биз-қишлоқ хўжалик меҳнаткашларига доимий равишда ғамхўрлик қилиб келмокдалар. Бу соҳани ривожлантиришда кўплаб Фармон ва Қарорлар қабул қилинмоқда, амалий ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳукуматимиз раҳбарининг бир неча бор вилоятимиз далаларида бўлиб, ишларнинг бориши билан шахсан танишиб, берган маслаҳатлари, кўрсатган йўл-йўриқлари ҳам мана шу ғамхўрликнинг яна бир ифодасидир.
Маълумингизким, бугун бутун дунёда COVID-19 пандемияси сабабли иқтисодий инқироз ва озиқ-овқат тақчиллиги кузатилмоқда. Шундай экан, ушбу синовли кунларда жонажон халқимиз, хусусан, Фарғона заминида истиқомат қилаёттан 3,5 млндан ортиқ аҳолининг тўкин-сочин ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш учун қишлоқ хўжалиги сохасини ривожлантириш хар қачонгидан хам долзарб бўлиб турибди, шундай экан биз Фарғона деҳконларининг бугунги авлоди, вакиллари ота-боболаримиз бошлаб берган ибратли анъаналарни муносиб равишда давом эттиришимиз, вилоятимизни обод ва кўркам диёрга айлантиришимиз, унинг мамлакат миқёсидаги шон-шуҳратини тиклашимиз, қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ислоҳотларни ҳаётга изчил жорий этишимиз ва пировардида она-юртимиз куч-қудрати ҳамда салоҳияти юксалтиришга, меҳнатсевар, бағри кенг халқимизнинг турмуш фаровонлигини оширишдек залворли ва ҳайрли ишни ўз зиммамизга олмоғимиз зарур.
Бугун зиммамизда 2021 йилда вилоятнинг 328 минг тонналик улкан пахта хирмонини яратишдек шарафли ва масъулиятли вазифа турибди. Вилоятимиздаги ҳар бир худудда, ҳар бир фермер хўжаликларида бу соҳадаги шартномавий режанинг бажарилиши гоят муҳим аҳамиятга эга.
Шу боисдан ҳам ҳаммамиз учун синов йилининг ҳосили учун замин яратилаётган ҳозирги кунларда ҳар бир Фарғоналик ўзини шу сохага даҳлдор деб билмоги, масъулиятни чуқур ҳис этмоғи ва омилкор бўлмоғи лозим.
Ҳурматли механизаторлар!
Барака уруғини ерга қадашдан тортиб, ҳосилни йиғиб-териб олгунга кадар барча ишлар Сизнинг бевосита ҳизматингиз билан амалга оширилади.
Айниқса, пахтачиликда ғўза қатор ораларига сифатли ишлов бериш айнан сизларнинг зиммангизга юкланганлиги ҳам бежиз эмасдир.
Ғўза катор ораларининг юмшатиш кенглигини тўғри белгилаш, кулътиваторларнинг ишчи органларини тупроқ шароитига қараб тўғри созлаш ва сифатли ишлов бериш Сизнинг кўп йиллик тажрибангиз ва меҳнатингизга боғлиқлигини унутманг.
Сувдан чиққан майдонларни культиватция қилишдан аввал культиватция органлари балиқ сирти бўйлаб ўралган бўлиши шарт.
Биринчи сув билан иккинчи сув оралиғида 2 марта сифатли культиватция ишларини амалга ошириш лозим.
Қадрли сувчилар!
Ғўзани парвариш қилишда энг муҳим агротехник омиллардан бири суғориш эканлигини барчамиз яхши биламиз.
Ғўза майдонига сув олишда албатта илм-фан тавсияларига, мутахассислар маслаҳатига ва илгорлар тажрибаларига суянган ҳолда амалга оширишингиз лозим.
Бунда экилган ғўза нави, тупроқ шароити ва ер ости сизот сувларининг чукурлигини инобатга олишингиз керак. Ғўзани кўллатиб суғориш сувчи деган номингизга доғ бўлиб тушишини унутманг. Ғўза майдонларини чанкатиб қўйиш шунингдек, кўллатиб суғориш ҳам ҳосилдорликни 5 центнердан 10 центнергача камайтиришини ёдингиздан чиқарманг. Ғўзани суғориш учун аввало сув таъминоти оғир бўлган йилда суғоришни уқ ариқларни ернинг нишоблигига ва сув ўтказувчанлигига караб, ҳар 50-60 метрдан оширмасдан, меъёрида суғориш ва албатта саратон чилласида ғўзани қондириб сув ичишини таъминлаш, зовурларга сувларни тушиб кетмаслигини таъминлаш Сизларнинг зиммангиздадир.
Ғўзани тунда суғориш ўсимлик ҳаётида қандай аҳамиятга эга эканлигини жуда яхши биласиз.
Шундай экан, бундан бу ёгига сувлардан самарали фойдаланиб, ҳар бир суғоришни тунда, фақат шарбат усулида ташкил этиш асосий вазифангиз бўлиши керак, шундагина Сизнинг йил давомида қилган меҳнатингиз натижаси куринади.
Фермер хўжаликлари раҳбарлари!
Вилоятимизда пахта хом-ашёларини етиштириш, улардан юқори ҳосил олиш, айниқса ҳаммамиз учун синов йили ҳисобланган 2021 йилни муваффақиятли якун топиши сизларнинг зиммангизда эканлигини бир дақиқа ҳам унутмаслигингиз зарур.
Айни паллада пахта ҳосилига замин яратилаётган бир даврда ғўза катор ораларига ишлов бериш, суғориш, утоқ қилиш ва бошка тадбирларни амалга ошириш вақтида сизларни даланинг бошида бўлишингиз муҳим аҳамият касб этади.
2021 йилда юртимизда сув таъминоти камайишини хисобга олган холда, ғўза майдонларини суғоришда сув тежовчи техналогияларни, жумладан томчилатиб суғориш техналогиясини тезлик билан жорий этиш биринчи галдаги вазифамиз бўлмоғи зарур.
Ғўзадан мўл хосил олишда хашорот ва зараркунандаларга қарши курашиш асосий омиллардан бири хисобланади, айниқса биринчи сувдан чиққан майдонларда кўсак қурти капалаги тухум қўйиши учун шароит яратилганлигини хисобга олиб, гектарига 1 донадан кўсак қурти капалагининг феремон тутқичларини қўйиш, дала назоратчилари томонидан кўсак қурти тухуми аниқланган холатда хар бир гектар пахта майдонга 5х5 усулда 1-1,5 граммдан трихограмма тарқатишни таъминлаш керак. Агар кимёвий ишлов бериш зарурияти бўлганда “Эмобен” 5%лик 400 граммдан, “Эмобен Стар” 10%лик хар бир гектарга 200 граммдан, “Апроклен” 5%лик хар бир гектарга 300 граммдан, 10%лиги хар бир гектарга 200 граммдан, “Эмамексин-бензат” 10%лик хар бир гектарга 250 граммдан, “Энтован про” 30%лик хар бир гектарга 200 граммдан, “Мосплан” 20%лик хар бир гектарга 300 граммдан ОВХ-600 апаратлари билан тонг сахар ва тунда отряд усулида ишлов берилиши кимёвий препаратларни самарадорлигини оширади.
Июл ойининги иссиқ келиши ғўза майдонларида ўргамчикканани тез кўпайишига шароит яратади. Оқибатда ғўза шона ва гуллари тўкилишига, баргларини қизариб тўкилишига олиб келади. Бунинг олдини олиш мақсадида кимёвий ишлов беришда “Абомек” 1,8 хар бир гектарга 500 граммдан, “Агро Абомек” 5%лик, хар бир гектарга 250 граммдан, “Агро Вертимак” 3,8%лик хар бир гектарга 300 граммдан, “Акроголд” 72%лик хар бир гектарга 400 граммдан, “Омайт” хар бир гектарга 1,5 литрдан, “Вертимак стар” 3,8%лик хар бир гектарга 300 граммдан, “Вертимак ДУО” хар бир гектарга 200 граммдан ОВХ-600 апаратлари билан тонг сахар ва тунда отряд усулида ишлов берилиши кимёвий препаратларни самарадорлигини оширади.
Ғузани мева тугиш даврида гўнг билан шарбат усулида тунги сугоришга алоҳида аҳамият беришингиз зарур.
Сувдан чиққан ғўза майдонларда култиватсиядан сўнг 45 граммдан СО-ЖЕ-АН ва Энтожен препаратларини сепиш керак.
Ғўзани 200-250 кг дан учинчи марта озиқлантириш 1-10 июл кунлари оралиғида бўлиши керак.
Беш очар қилиб ғўза тагига тупроқ тортиш лозим.
Механизаторлар уйи барча шарт шароитлар билан тўлиқ фаолият кўрсатиши шарт.
Мутахассислар ва оқсоқол вакилларимиз маслахати билан 10 июлдан бошлаб 15-16 шох бўлган майдонларда чеканка бошлаш керак. Чеканка билан бирга 90 граммдан СО-ЖЕ-АН ва Энтожек препаратларини сепиш ишларини ташкиллаш зарур.
Юқоридаги вазифаларни Фермер хўжалиги рахбарлари 1-20 июл кунларига қадар амалга оширишни таъминлашлари керак.
Бир сўз билан айтганда барча агротехник тадбирларни ўз вақтида сифатли қилиб амалга оширишга масъулият ҳисси билан ёндашишингизни даврнинг ўэи тақозо этмоқда.
Далада ишлаётган ҳар бир инсонга етарли шарт-шароитлар яратиб, иш ҳақларини ўз вақтида бериш, уларнинг кайфиятини кутариш, рағбатлантириш Сизнинг доимий вазифангиз эканлигини унутманг.
Ишни шундай ташкил этиш керакки, токи хар бир ишчи ва аъзолар унумли мехнат қилсин, қилган мехнатидан кунгли тўлсин ҳамда Сиздан рози бўлсин. Бу Сизнинг тадбиркорлигингиз, ташкилочилигингиз ва фидоилигингизга боғлиқдир. Сиз уша жойда рахбарсиз.
Шунинг учун ҳам Сизларни халқимиз «иш боши» деб бежиз айтишмаган, чунки ҳар бир иш, юмуш ва вазифа бевосита Сизларнинг раҳбарлигингизда амалга оширилади.
Қадрли Фарғоналик Фермер хўжалиги рахбарлари, механизаторлар ва сувчилар!
Вилоятимиз пахтакорлари учун 2021 йил жиддий синов йили эканлигини унутмаслигимиз керак, халкимиз олдида юзимиз ёруғ, гапимиз бутун, дилимиз равшан бўлиши учун ҳар бир ғўза майдонини кўз қорачиғидай асраб-авайлаб парваришлашимиз ҳамда пахтадан мўл ва сифатли ҳосил етиштиришимиз зарур.
Ҳар бир ҳудудларда шундай меҳнат кўтаринкилиги ва умумхалк ҳаракатини ташкил қилайликки, токи ҳар бир фарғоналикман деган инсон ўзини пахтакор дехқондек ҳис этсин. Қалбида, ниятида пахтакор олдида турган юкни кўтаришга, эл-юрт юкига елкадош ва камарбаста булиши, пахтакоркинг зафарларидан фахрланишга, ор-номуси, шон-шуҳрати учун жон куйдириш ҳиси юрагида жўш урсин.
Эътиборингиз учун рахмат, саломат бўлинг !