11:49 | 14.11.2019
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги “Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш маркази” ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги “Фермер хўжаликларида ҳисоб тизимини тубдан яхшилаш ва уларга банк хизматлари кўрсатишни такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3824-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Республикамизда Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузурида “Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш маркази” ташкил этилди.
“Марказ” пахтачилик-ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликларига бухгалтерия хизмати кўрсатади. Бунда у ўз олдига фермер хўжаликларида ишлаётган ходимларнинг иш хаққини ҳисоблаш, хизмат кўрсатувчи ва маҳсулот етказиб берувчи ташкилотлар билан ўзаро ҳисоб-китобларни юритиш ва дебиторлик, кредиторлик қарздорликларини аниқлаш, фермер хўжаликларининг экин турлари бўйича бизнес режаларини тузиш, фермер хўжалигида экилган экин турлари бўйича қилинган харажатларни назорат қилиб бориш, пахта ва буғдой етиштириш учун ажратилган имтиёзли кредит маблағларининг сарфланишини назорат қилиш, “Агроонлайн” дастури орқали пахта ва дон етиштириш учун тузилган агротехкарталарни тасдиқлаш, пахта ва дон етиштириб сотиш ва турли хизматлар кўрсатиш юзасидан бошқа ташкилотлар билан тузилган шартномаларни тасдиқлаш, пахта ва дон сотишдан олинган якуний маблағларини қарздор ташкилотларга тўғри йўналтириш, солиқ ва бошқа қонунчиликдаги ўзгаришлар билан фермер хўжалиги раҳбариятини таништириб бориш, солиқ ва статистика органларига белгиланган тартибда ва муддатларда ҳисоботларни топшириш, фермер хўжаликларининг йил якуни бўйича даромад ва харажатларини ҳисоб-китоб қилиб, якуний маълумотларини тайёрлаш, умумий ҳолда хар бир ҳисобчи ўзига бириктирилган фермер хўжаликларининг молиявий-иқтисодий ҳолатини назорат этиб бориш каби вазифаларни белгилаган.
Ҳозирда Республика миқёсида 157 та туман бухгалтерия марказлари иш бошлаган. Уларда 157 нафар раҳбар, 1595 нафар бухгалтер ва 157 нафар статистика ходими ишламоқда. Улар пахта ва ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларида бепул бухгалтерия хизматини олиб бормоқда.
Бу хақда телеграмдаги Фермерлар Ахборот Маркази | Расмий канали хабар беради.